❗️Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади Президентнинг 2026 йил 12 ноябрдаги қарорига кўра, 1 декабрдан жазони ижро этиш муассасалари ҳузурида 3 ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилади. Марказлар 21-сон колония қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда ташкил этилади. Уларда: ▪️ 5 нафаргача болани қамраб оладиган кеча-ю кундузги гуруҳлар фаолият юритади; ▪️ болалар яшаши, тарбияланиши ва тиббий хизмат олиши учун шароит яратилади; ▪️ озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур анжомлар билан таъминланади; ▪️ болалар ўз вақтида эмланади ва тиббий кўрикдан ўтказилади; ▪️ ҳар чоракда она ва бола учун яратилган шароит мониторинг қилинади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 35
- 12
- 6
- 1