🇺🇳🇵🇸🇮🇱 Исроил сулҳдан кейин ҳам Ғазода геноцид ҳаракатларини давом эттириб, 1400 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди — БМТ комиссияси БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тузган мустақил халқаро тергов комиссияси 26 октябр куни Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди. Комиссия имзолаган ҳужжатда Исроил 2025 йил октябрдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазода геноцид ҳаракатларини содир этишда давом этаётганини маълум қилинган. БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилган ҳужжат Исроилда 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумидан кейинги илк парламент сайлови арафасида чиқди. Исроилнинг ўзи бу ҳисоботни қатъий рад этмоқда. Мазкур ҳужжатда Исроил кучлари ўт очишни тўхтатиш даврида ҳам аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда оғир ва бошқарилмайдиган бомбалар, дронлар ҳамда снайперлардан фойдаланишда давом этгани қайд этилган. 2025 йил 10 октябрдан 2026 йил 30 сентябргача Исроил ҳужумларида Ғазода 1431 киши, жумладан, камида 300 бола ўлдирилган. Ғазонинг Исроил назоратидаги қисми эса келишувда белгиланган 53 фоиздан камида 60 фоизгача кенгайган. Вақтинчалик деб эълон қилинган “Сариқ чизиқ” амалда янги чегарага айланган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2026 йил май ойида Ғазонинг 70 фоизини эгаллашни буюрганини айтганди. Бундан ташқари, Исроил кучлари Ғарбий соҳилда 2023 йил 7 октябрдан бери 1080 фаластинликни ўлдирган. Комиссия бу ердаги ҳарбий амалиётлар ва кўчманчилар зўравонлигини тинч аҳолига қарши кенг кўламли ва тизимли ҳужум деб баҳолади. Исроил инсониятга қарши жиноятлар – қирғин, қийноқ, зўрлаш ва таъқибда айбланди. Ҳисоботга кўра, болалар атайлаб нишонга олинган, ҳибсдаги фаластинликларга нисбатан жинсий зўравонлик қўлланиши эса давом этган. 👉🔴@KORAXABAR
- 109
- 33
- 9
- 2
- 1
- 1