🇺🇸🇬🇷 Трампнинг “бўлмай қолган” келини коррупция можароси ортидан элчи лавозимидан четлатилди Оқ уй Қўшма Штатларнинг Грециядаги элчиси Кимберли Гилфойлга истеъфога чиқиш сўрови юборилганини маълум қилди. Бунга унинг пул, совғалар ва хизматлар эвазига Трамп маъмурияти расмийлари билан учрашувлар ташкиллаштириб бергани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп 12 октябр куни бир пайтлар ўғли кичик Доналд Трампга унаштирилган Гилфойлни ишдан бўшатишни кўриб чиқаётганини айтган эди. "У яхши ишлаётган эди, лекин оммавий ахборот воситаларида ўқиганларимиз бизга ёқмади", — деди Трамп. Сентябр ойи бошидан бери The Wall Street Journal нашрида Гилфойлнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида кетма-кет мақолалар чоп этилди. Улар орасида у Греция ҳукуматига босим ўтказиш учун АҚШ таъсиридан фойдаланиш билан таҳдид қилгани ҳақидаги даъволар ҳам бор эди. Бу хабарлар америкалик қонун чиқарувчиларнинг хавотирига сабаб бўлди. The Wall Street Journal эълон қилган мақолаларнинг бирида Гилфойл Грециянинг энергетика компанияси вакили билан яқин алоқада бўлгани ва бу компания манфаатларини илгари сургани ҳақида ёзилган. Бошқа бир мақолада эса у Доналд Трампнинг яна бир ўғли Эрик шарафига Давосда ўтказиладиган кечки овқатга таклифнома олиш учун бадавлат грек тадбиркорлари билан алоқаларини кўз-кўз қилгани аудиоёзувлар орқали келтирилган. Илгари Сан-Франциско прокурори бўлиб ишлаган Гилфойл пул эвазига Трамп маъмурияти мулозимлари билан учрашувлар таклиф қилгани айтилмоқда. Америкалик тадбиркор Эрик Детерснинг газетага маълум қилишича, Гилфойл бир сафар ундан 100 минг долларлик кредит қарзини тўлаб беришни сўраган. Гилфойл Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзига қўйилган айбловларни рад этди. У президент Трамп ва давлат котиби Рубиога бўлган ҳурмати ўзгармаслигини билдирди. 🔥 @burchakostida
Трамп уволил посла США в Греции из-за коррупционных обвинений
Похожие посты
- 😁 1.4К
- 🤡 528
- ❤ 288
- 🤮 112
- 🤣 97
- 💩 78
- 😁 187
- ❤ 153
- 👍 18
- 🔥 9
- 🤯 7
- 😍 5
- 😁 208
- ❤ 40
- 🤨 22
- 👍 17
- 😱 12
- 🔥 6
- ❤ 12
- 😱 9
- 😁 6
- 👍 4
- 🤔 3
- 🤡 2
- 😍 204
- 🔥 170
- 🎉 166
- 🥰 165
- ❤🔥 160
- 🤩 152
- ❤ 78
- 🤡 17
- 😁 7