Ўзбекистонлик 2 спортчи допинг сабаб Осиё ўйинларидан четлатилди Ўзбекистонлик икки спортчи — каноечи Павел Эйгел ва аралаш яккакураш вакили Нодирбек Шавкатов Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларида вақтинча мусобақалардан четлатилди. Уларнинг допинг намуналарида тақиқланган моддалар аниқлангани маълум қилинди. Халқаро допинг-тест агентлиги маълумотига кўра, Павел Эйгелнинг намунасидан триметазидин, Нодирбек Шавкатовникидан эса мелдоний топилган. Ҳар иккала модда ҳам WАDА тақиқлаган моддалар рўйхатига киритилган. Якуний қарор чиққунга қадар спортчилар мусобақаларда қатнаша олмайди. Улар натижани текшириш учун “Б” намунасини таҳлил қилишни талаб қилиши ва вақтинчалик четлатиш қарори устидан Спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин. Ҳозирча спортчиларга нисбатан якуний қарор чиқарилмаган. @burgutuzb
- 13
- 8
- 7
- 5