#Диққат ‼️Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармони билан Янги Тошкент шаҳрида бошқарув тизими тасдиқланди. 📌 Ҳоким Янги Тошкент шаҳри ҳокимини Президент тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ҳоким тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар фаолият юритади. 📌 Ҳокимлик аппарати 14 нафар ходимдан иборат Аппаратда ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва иккита ўринбосари, ёрдамчи, ахборот хизмати раҳбари (давлат тили бўйича маслаҳатчи), ташкилий-назорат гуруҳи, бош ҳисобчи, бош юрисконсульт ва девонхона ишлайди. Ўринбосарларнинг йўналишларини ҳудудни ривожлантириш режаларига қараб ҳокимнинг ўзи белгилайди. 📌 16 та давлат органининг бўлинмаси очилади (жами 30 штат) Шаҳарда экология, статистика, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, таълим, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, кадастр, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, санитария-эпидемиология бўлимлари ташкил этилади. Булардан ташқари, Президентнинг Халқ қабулхонаси, тиббиёт бирлашмаси, солиқ инспекцияси ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бўлади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 81
- 59
- 20
- 11
- 2
- 1