🇺🇸🇸🇦🇾🇪 Ҳусийларнинг ҳужумлари кучайиши фонида АҚШ ўз дипломатларини Саудия Арабистонидан олиб чиқади Қўшма Штатлар Давлат департаменти Саудия Арабистонидаги ваколатхоналарида ишлаётган баъзи дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни буюрди. Тегишли қарор Саудия Арабистонига қилинган сўнгги ҳужумлар фонида эʻлон қилинди. Жумладан, Даммом шаҳридаги фуқаролик аэропортига зарбаларда камида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Нефт конига дрон ҳужуми қилиши оқибатида эса икки киши ҳаётдан кўз юмди. Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт Яман ҳусийларининг тинч аҳоли объектларига ҳужумлари сабабли “АҚШ ҳукуматининг фақат Саудия Арабистонидаги фавқулодда хизматга жалб этилмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзолари” қиролликни тарк этишга буюрилганини айтди. Америкалик тўрт нафар амалдорнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, Форс кўрфазининг бошқа давлатларидаги АҚШ миссиялари ҳам дипломатларнинг оила аъзоларига мамлакатларни тарк этишни буюради. 🔥 @burchakostida
США начинают эвакуацию дипломатов и выводят часть военных с Ближнего Востока
Похожие посты
- 🤔 1.7К
- 🤣 272
- ❤ 161
- 🤡 134
- 👍 87
- 🕊 22
- 🤔 1.1К
- 🤣 259
- 🤡 93
- ❤ 63
- 👍 38
- 🤯 26
- ❤ 259
- 👍 50
- 😁 44
- 🔥 12
- 🤯 7
- 🤔 6
- 💯 670
- 👎 223
- ❤ 153
- 🔥 96
- 🥰 13
- 👍 12