‼️Россияга ишга кетувчилар учун махсус марказ ташкил этилиши мумкин Ўзбекистонда Россияга ишлаш учун кетаётган фуқаролар барча зарур жараёнларни бир жойда амалга ошириши мумкин бўлган комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди. Миграция агентлиги маълум қилишича, марказда фуқаролар: ➖ тиббий кўрик ва тестдан ўтади; ➖ ҳужжатларини текширтиради; ➖ биометрик маълумот ва бармоқ изларини топширади; ➖ зарур ҳужжатларни Ўзбекистоннинг ўзида расмийлаштиради. Шунингдек, фуқаролар қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини олдиндан билиши, аниқ иш берувчи буюртмаси асосида қонуний равишда Россияга ишга бориши кўзда тутилмоқда. Россияда ишлаш учун зарур рус тили имтиҳонларини Тошкентга келмасдан топшириш имкониятини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган. 📌Лойиҳа ҳозирча таклиф босқичида. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 68
- 36
- 11
- 10