Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди Регулятор ўз қарорини изоҳларкан, жаҳон хомашё, озиқ-овқат ва энергия бозорларидаги нархларнинг юқори даражада бўлиши ўрта муддатли истиқболда импорт нархлари ҳамда транспорт ва логистика харажатлари орқали ички инфляцияга босимларни юзага келтириши мумкинлигини қайд этган. «Айрим асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг қадрсизланиши фонида сўмнинг реал самарали алмашув курси йил давомида мустаҳкамланаётганлиги импорт нархлари орқали инфляцион босимларни юмшатувчи омил бўлиб хизмат қиляпти», дейилади МБ шарҳида. 👉 https://kun.uz/kr/76284800 Kun.uz расмий канали
- 225
- 179
- 49
- 19
- 15
- 8
- 1