Наманганда яширин омбордан 23 мингдан зиёд дори воситаси топилди Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс ўзига тегишли хонадонда яширин омбор ташкил этиб, дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ортиқ бўлган, сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаётгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янги Наманган туманидаги «Мингтерак» маҳалласида жойлашган хонадонни кўздан кечирганда: 🔹 Хорижда ишлаб чиқарилган 156 турдаги дори воситалари топилган; 🔹 Уларнинг умумий сони 23 432 донани ташкил этган; 🔹 Мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилган дориларнинг қиймати эса 3,3 миллиард сўмдан ошади.Ҳозирда контрафакт экани гумон қилинаётган дори воситалари процессуал тартибда олиб қўйилиб, уларнинг хусусиятларини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда. Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 110
- 92
- 91
- 43
- 2
- 1