#Тезкор 💊 Наманганда яширин омбордан 23 мингдан зиёд дори воситаси топилди ➡️Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзига тегишли хонадонда яширин омбор ташкил этиб, дастлабки қиймати 3,3 млрд сўмдан ортиқ сифати кафолатланмаган дорилар сақлаётгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янги Наманган туманидаги «Мингтерак» маҳалласидаги хонадон кўздан кечирилганда: 🔹 хорижда ишлаб чиқарилган 156 турдаги камёб дорилар топилган; 🔹 уларнинг умумий сони 23 432 бирликни ташкил этади; 🔹 мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилган дориларнинг қиймати эса 3,3 млрд сўмдан ошади. Ҳозирда контрафакт экани гумон қилинаётган дорилар процессуал тартибда олиб қўйилиб, уларнинг хусусиятини аниқлаш учун экспертиза 🔵 @uzaxborot
В Намангане обнаружен тайный склад с более чем 23 тысячами лекарственных средств
Похожие посты
- 💯 110
- 👍 92
- ❤🔥 91
- ❤ 43
- 👏 2
- 💅 1