⚡️ПАНЖАРА ОРТИДАН БОШҚАРИЛГАН НАРКОБИЗНЕС: КОЛОНИЯ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ ВА 9 НАФАР ШЕРИККА ҲУКМ ЎҚИЛДИ! Тошкент шаҳрида жазони ижро этиш колониясида туриб онлайн наркодўкон фаолиятини йўлга қўйган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Маълум бўлишича, колония бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган мансабдор шахс маҳкумга яширинча уяли телефон киритиб берган ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиши учун шароит яратиб берган. Маҳкум эса озодликдаги шериклари орқали мижозларга наркотик етказиб беришни ташкил қилган. Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 9 нафар аъзоси ушланган. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳукми билан уларга қуйидаги жазолар тайинланди: • Гуруҳ етакчиси (маҳкум): Ўта хавфли рецидивист деб топилиб, узил-кесил 14 йил 1 ой муддатга махсус тартибли колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. • Гуруҳнинг 6 нафар эркак аъзоси: 10 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум этилди. • Гуруҳдаги 2 нафар аёл: Бирига 8 йил 6 ой (ҳамда гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш), иккинчисига эса 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қонун доирасида жазо муқаррар. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 86
- 35
- 20
- 8
- 2
- 2
- 2
- 2
- 1
- 1