Тошкентда маҳкум қамоқдан туриб онлайн наркодўконни бошқариб келгани маълум бўлди Унга колония бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган шахс яширинча телефон киритиб берган. Маҳкум ушбу телефондан фойдаланган ҳолда озодликдаги шериклари орқали мижозларга наркотик етказиб беришни ташкил қилган. Суд гуруҳ етакчиси бўлган 34 ёшли маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топди. У тайинланган 14 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини махсус тартибли колонияда ўтайди. 👉 https://kun.uz/kr/38673976 Kun.uz расмий канали
- 844
- 247
- 120
- 89
- 24
- 22
- 15