Uzum Market босқичма-босқич фаолияти тикланаётганини маълум қилди Uzum Market 8 октябр кунги техник носозликдан сўнг ўз фаолиятини тиклашни бошлади. «Омбор буюртмаларни аллақачон йиғмоқда ва яқин вақт ичида 7, 8 ва 9 октябрдаги юк хатлари бўйича товарларни қабул қилишни бошлайди. Мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари одатдагидек ишламоқда: харидорлар буюртмани SMS'даги рақамни ёки буюртма кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша шахснинг исмини айтиб олишлари мумкин», дейилади компания хабарида. Харидорлар ва сотувчиларга компенсация ва чегирмалар ваъда қилиняпти. 👉 https://kun.uz/kr/68048414 Kun.uz расмий канали
- 230
- 198
- 69
- 15
- 13
- 7
- 5
- 2