#Тезкор ⚡️Ҳиндистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл полиция рейдида қутқарилди. The Hans India нашрига кўра, воқеа Ҳайдаробод шаҳрининг Gachibowli ҳудудида содир бўлган. Полиция одам савдосига қарши кураш бўлинмаси билан бирга меҳмонхонада рейд ўтказиб, 6 нафар ўзбекистонлик аёлни олиб чиққан. Текширув давомида Раммоҳан Реддй ва Никҳил исмли икки эркак қўлга олинган. Полиция уларни меҳмонхонадан хоналар олиб, ноқонуний фаолиятни ташкил қилган ва турли штатлардан мижозларни жалб қилганликда гумон қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, аёллар Ҳиндистонга сайёҳлик визаси билан кирган. Уларнинг паспорт ва визалари текширилган ва ҳақиқий экани аниқланган. Полиция маълумотига кўра, аёллар шаҳарга маълум ҳақ эвазига олиб келинган. Аёлларнинг кўрсатмаларидан сўнг одам савдосига оид моддалар бўйича иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Узбекистонлики фуqаро Хайдаробод шаhрида ОАВ полияси nodoc utablegilindi
Похожие посты
- 😢 292
- ❤ 179
- 🤯 88
- 👍 66
- 😁 49
- 🤔 23
- 👍 142
- ❤ 91
- 😱 45
- 😁 19
- 🔥 4
- 👎 4