Утвержден новый порядок ведения административных дел за нарушение правил дорожного движения

Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИ7 ноября 2026, 14:20

⚠️Ҳайдовчилар диққатига: Йўл ҳаракати қоидасини бузилиши бўйича маъмурий ишларни юритишнинг янги тартиби тасдиқланди Ички ишлар вазирининг 2026-йил 4-cентабрдаги 502-сон буйруғи Адлия вазирлигида 2026-йил 5-ноябрда 3969-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат расмий эълон қилингандан 2 ой ўтиб кучга киради. 📌 Асосий жиҳатлар: 📱 Баённома — электрон шаклда. ЙҲХХ ходими баённомани жойида планшет орқали расмийлаштиради. Ҳуқуқбузар уни электрон график имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлайди. 🚫 Жойида жарима олиш қатъиян ман этилади. Жарима фақат банк кассалари, электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки my.gov.uz орқали тўланади. 💰 Чегирмалар сақланиб қолди: • 15 кун ичида тўланса — жариманинг 50 фоизи; • 30 кун ичида тўланса — жариманинг 70 фоизи. ⚠️ Аммо чегирма 131, 136, 140-моддалар бўйича қўлланилмайди. Қарор устидан шикоят қилинса ёки ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланса ҳам чегирма берилмайди. 📷 Камера қайд этган қоидабузарликлар: • Маълумот 48 соат ичида ҳудудий марказга келмаса, иш тугатилади. • Транспорт воситасининг эгаси ҳақида маълумот бўлмаса, иш тугатилади. • Жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида қўлланилади. 📩 Хабарнома my.gov.uzдаги шахсий кабинетга, ЙҲХХ мобил иловасига, СМС орқали ёки почта билан юборилади. Маълумотни ejarima.uz сайтидан ҳам олиш мумкин. ⏳ Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдонига қўйилади. Агар жарима жойида тўлиқ тўланса, автомобиль жарима майдонига олиб кетилмайди. ⚖️ Шикоят қарор нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида берилади. Уни юқори турувчи органга ёки судга бериш мумкин. Шикоят кўриб чиқилгунча қарор ижроси тўхтатиб турилади. 🎥 Мастликка текширувдан бош тортилса ва ходим бодй cамера ишлатаётган бўлса, гувоҳлар талаб қилинмайди. Видео баённомага илова қилинади. 🏢 Мурожаатлар «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «опен спаcэ» тамойиллари асосида кўриб чиқилади. Яъни исталган ҳудудий марказга яшаш жойингиздан қатъи назар мурожаат қилиш мумкин. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy

  • 40
  • 25
  • 6

Похожие посты

MILITSIYA UZB | Расмий канал@MILITSIYA_UZBПроисшествия7 ноября 2026
Утвержден новый порядок ведения административных дел за нарушение правил дорожного движения

🚗 Ҳайдовчилар диққатига: ЙҲҚ бузилиши бўйича маъмурий ишларни юритишнинг янги тартиби тасдиқланди. Ички ишлар вазирининг 502-сон буйруғи 2026 йил 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида 3969-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги тартиб расмий эълон қилинганидан 2 ой ўтиб кучга киради. 📌 Асосий ўзгаришлар: 📱 Баённомалар энди планшет орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. 🚫 ЙҲХХ ходимларига жойида жарима ундириш қатъиян тақиқланади. 💰 Жаримани 15 кун ичида тўлашда 50 фоиз, 30 кун ичид...

  • 103
  • 55
  • 23
  • 6
  • 5
  • 4
ZAMON | Расмий канал@zamonНовости и СМИ7 ноября 2026
Утвержден новый порядок ведения административных дел за нарушение правил дорожного движения

⚠️Ҳайдовчилар диққатига: Йўл ҳаракати қоидасини бузилиши бўйича маъмурий ишларни юритишнинг янги тартиби тасдиқланди Ички ишлар вазирининг 2026-йил 4-cентабрдаги 502-сон буйруғи Адлия вазирлигида 2026-йил 5-ноябрда 3969-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат расмий эълон қилингандан 2 ой ўтиб кучга киради. 📌 Асосий жиҳатлар: 📱 Баённома — электрон шаклда. ЙҲХХ ходими баённомани жойида планшет орқали расмийлаштиради. Ҳуқуқбузар уни электрон график имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлайд...