🚗 Ҳайдовчилар диққатига: ЙҲҚ бузилиши бўйича маъмурий ишларни юритишнинг янги тартиби тасдиқланди. Ички ишлар вазирининг 502-сон буйруғи 2026 йил 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида 3969-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги тартиб расмий эълон қилинганидан 2 ой ўтиб кучга киради. 📌 Асосий ўзгаришлар: 📱 Баённомалар энди планшет орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. 🚫 ЙҲХХ ходимларига жойида жарима ундириш қатъиян тақиқланади. 💰 Жаримани 15 кун ичида тўлашда 50 фоиз, 30 кун ичида тўлашда эса 30 фоиз чегирма сақланади. 📷 Камера орқали қайд этилган қоидабузарликлар бўйича маълумот 48 соат ичида келмаса, иш тугатилади. Жазо 1 ой ичида қўлланилиши керак. ✉️ Жарима ҳақидаги хабарномалар SMS, my.gov.uz, ЙҲХХ иловаси ёки почта орқали юборилади. ⚖️ Қарор устидан 10 кун ичида юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш мумкин. 🎥 Мастлик текширувидан бош тортиш ҳолатида ходимнинг body-камераси ёқилган бўлса, гувоҳлар талаб қилинмайди. 🏢 Фуқаролар яшаш жойидан қатъи назар, исталган ҳудудий марказга мурожаат қилиши мумкин. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 103
- 55
- 23
- 6
- 5
- 4
- 2
- 1