⚠️Ҳайдовчилар диққатига: Йўл ҳаракати қоидасини бузилиши бўйича маъмурий ишларни юритишнинг янги тартиби тасдиқланди Ички ишлар вазирининг 2026-йил 4-cентабрдаги 502-сон буйруғи Адлия вазирлигида 2026-йил 5-ноябрда 3969-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат расмий эълон қилингандан 2 ой ўтиб кучга киради. 📌 Асосий жиҳатлар: 📱 Баённома — электрон шаклда. ЙҲХХ ходими баённомани жойида планшет орқали расмийлаштиради. Ҳуқуқбузар уни электрон график имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлайди. 🚫 Жойида жарима олиш қатъиян ман этилади. Жарима фақат банк кассалари, электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки my.gov.uz орқали тўланади. 💰 Чегирмалар сақланиб қолди: • 15 кун ичида тўланса — жариманинг 50 фоизи; • 30 кун ичида тўланса — жариманинг 70 фоизи. ⚠️ Аммо чегирма 131, 136, 140-моддалар бўйича қўлланилмайди. Қарор устидан шикоят қилинса ёки ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланса ҳам чегирма берилмайди. 📷 Камера қайд этган қоидабузарликлар: • Маълумот 48 соат ичида ҳудудий марказга келмаса, иш тугатилади. • Транспорт воситасининг эгаси ҳақида маълумот бўлмаса, иш тугатилади. • Жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида қўлланилади. 📩 Хабарнома my.gov.uzдаги шахсий кабинетга, ЙҲХХ мобил иловасига, СМС орқали ёки почта билан юборилади. Маълумотни ejarima.uz сайтидан ҳам олиш мумкин. ⏳ Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдонига қўйилади. Агар жарима жойида тўлиқ тўланса, автомобиль жарима майдонига олиб кетилмайди. ⚖️ Шикоят қарор нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида берилади. Уни юқори турувчи органга ёки судга бериш мумкин. Шикоят кўриб чиқилгунча қарор ижроси тўхтатиб турилади. 🎥 Мастликка текширувдан бош тортилса ва ходим бодй cамера ишлатаётган бўлса, гувоҳлар талаб қилинмайди. Видео баённомага илова қилинади. 🏢 Мурожаатлар «ягона дарча», «экстерриториаллик» ва «опен спаcэ» тамойиллари асосида кўриб чиқилади. Яъни исталган ҳудудий марказга яшаш жойингиздан қатъи назар мурожаат қилиш мумкин. 👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Утвержден новый порядок ведения административных дел за нарушение правил дорожного движения
Похожие посты
- 👎 103
- ❤ 55
- 👍 23
- 🤣 5
- 🔥 5
- 🥱 3
- ❤ 40
- 👎 25
- 🤬 6