🌤 Ўзбекистонда ҳарорат +25 даражагача кўтарилади 16–22 ноябрь кунлари мамлакатимизда баҳор ўрталарини эслатувчи илиқ ва деярли қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +22…+25 даражагача кўтарилади. Шимол ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмаяпти. Илиқ ҳаво метан заправкалари фаолиятининг вақтинча барқарорлашишига ҳам ёрдам бериши мумкин. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 123
- 94
- 38
- 11
- 2
- 2