🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 5 та келишув имзоланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған учрашуви якунида икки давлат ўртасида 5 та келишув имзоланди. Ҳужжатлар чегара орқали олиб ўтиладиган транспорт воситалари ва товарлар ҳақида маълумот алмашинуви, имтиёзли савдо, ижтимоий таъминот ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишларини қамраб олади. Шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш бўйича юқори даражадаги кенгаш тузиш ҳақида ҳам келишувга эришилди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 285
- 113
- 33
- 12
- 7