🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 5 та келишув имзоланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған учрашуви якунида икки давлат ўртасида 5 та келишув имзоланди. Ҳужжатлар чегара орқали олиб ўтиладиган транспорт воситалари ва товарлар ҳақида маълумот алмашинуви, имтиёзли савдо, ижтимоий таъминот ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишларини қамраб олади. Шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш бўйича юқори даражадаги кенгаш тузиш ҳақида ҳам келишувга эришилди.
- 8
- 7
- 6
- 2