Пиёз нархи нега қимматлаганига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди Ўзбекистонда пиёз етиштириш ҳажми ички талабдан 35 фоизга кўп бўлса-да, Сурхондарё каби ҳудудларда маҳсулотнинг чакана нархи 4 500 сўмгача қимматлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, нархларнинг кўтарилишига эртапишар ҳосил захирасининг тугагани, маҳсулотни бошқа ҳудудлардан ташишдаги логистика харажатлари ҳамда олибсотарларнинг устамалари таъсир кўрсатяпти. @burgutuzb
- 40
- 11
- 3
- 2