⚡️РАСМАН: 25 НОЯБРДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНА БОШЛАНАДИ! 🏠 Эртага, 25 ноябрь куни соат 10:00 дан бошлаб уй-жой сотиб олиш учун ипотека субсидиясига аризалар қабул қилинади. Давлат томонидан ипотека кредити фоизларининг бир қисми қоплаб берилиб, аҳолининг уй-жойли бўлишига кўмаклашилади. 📌 Асосий талаблар: ▪️ Ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг номида уй-жой бўлмаслиги керак; ▪️ Ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаш лозим; ▪️ Оилавий даромад 3,67 миллион сўмдан 10,88 миллион сўмгача бўлиши керак (Тошкент шаҳрида — 12,51 миллион сўмгача). 📲 Аризаларни my.gov.uz портали, MyGov мобил иловаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 34
- 8
- 5
- 5