Ипотека субсидияси: 25 ноябрдан аризалар. Бошланғич бадалга ўртача қанча берилган? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 25 ноябрь куни соат 10:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилина бошлайди. Аризалар субсидия тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Ҳамёнингиз учун. — 2026 йил 1 октябрь ҳолатига ипотека кредитлари бўйича жами 1 208,1 млрд сўм субсидия тўланган; — шундан 407,8 млрд сўм 13 722 фуқарога бошланғич бадал учун берилган: ўртача тахминан 29,7 млн сўмдан (биз ҳисоблаб чиқдик); — қолган 800,3 млрд сўм кредит фоизларини қоплашга сарфланган. Асосий шартлар: ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл ва ариза берувчи ҳамда турмуш ўртоғининг номида республика бўйича турар жой бўлмаслиги. Хулоса: 29,7 млн сўм — ўтган давр бўйича ўртача кўрсаткич. Ариза берувчига қанча тегиши вазирлик хабарида кўрсатилмаган. #Рақамда · ZAMON
- 8