⚠️ ТОШКЕНТДА 15–16 ЁШЛИ ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА 7 ТА ҲОМИЛАДОРЛИК ҚАЙД ЭТИЛДИ 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилган. Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан ўзгармаган — ўтган йил ҳам 7 та ҳолат қайд этилган. Шунингдек, ҳисобот даврида икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 2054 нафарни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 133 нафарга кўп. Тошкентда 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида жами 41 993 нафар тирик чақалоқ туғилган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 5710 нафарга кам. Қарорда 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорликнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактик ишларни кучайтириш вазифаси белгиланган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 60
- 23
- 16
- 11
- 3
- 3
- 2