‼️Кўпхотинлилик учун жиноий жавобгарлик Бир фуқаро 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтган ва бу никоҳдан 3 нафар фарзанди бор. 2019 йилда у яна бир аёл билан шаръий никоҳ ўқитган ва ундан ҳам 1 нафар фарзанд кўрган. 2024 йил апрелдан 2025 йил ноябргача у иккала аёл билан бир уйда, бир рўзғорда яшаган. Суд уни ЖКнинг 126-моддаси (кўпхотинлилик) бўйича айбли деб топди. Судланувчи айбини тўлиқ тан олгани учун айбга иқрорлик келишуви тасдиқланди. ⚖️ Жазо: 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари, иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинади. 📌 Эслатма: шаръий никоҳ қонуний никоҳ ўрнини босмайди. Қонуний никоҳда турган ҳолда бошқа аёл билан бир рўзғорда яшаш жиноят ҳисобланади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 151
- 52
- 42
- 28
- 9
- 4
- 2
- 2