❗️Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши вафот этди 2026 йил 25 октябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги хусусий уйда ис газидан заҳарланиш содир бўлди. Оқибатда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 2 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Газ тармоғига уланиш ҳам тегишли техник шартларсиз амалга оширилгани аниқланган. ⚖️ Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 62
- 29
- 9
- 1