☄️Бугунда Ўзбекистонда иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди, энди ходим ишдан бўшатилиши мумкин. Бугун, 13-ноябр куни меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи ЎРҚ–1189-сонли қонун қабул қилинди. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади. Иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 89
- 62
- 11
- 4
- 1