#Расман ☄️Бугунда Ўзбекистонда иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди, энди ходим ишдан бўшатилиши мумкин. Бугун, 13-ноябр куни меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи ЎРҚ–1189-сонли қонун қабул қилинди. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади. Иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 56
- 22
- 14