Қозоғистонда Каспий денгизида юз берган фожиа сабабли Миллий мотам эълон қилинди. 2026 йил 24 сентябрь куни Манғистау вилояти соҳилида Ҳарбий-денгиз кучларининг режали ўқув-жанговар машғулотлари ўтказилаётган вақтда об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли довул ва баланд тўлқинлар 17 нафар ҳарбий хизматчини денгизга оқизиб кетган. Қутқарувчилар томонидан 3 киши тирик топилган, 12 нафар ҳарбийнинг жасади сувдан олиб чиқилган ва яна 2 кишини қидириш ишлари авиация ҳамда ғаввослар иштирокида давом этмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят иши қўзғатган ва воқеа сабабларини ўрганиш бўйича махсус ҳукумат комиссияси тузилган. Бу ҳодиса Қозоғистон тарихида тинчлик давридаги энг йирик ҳарбий йўқотиш сифатида қайд этилмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 331
- 93
- 13
- 5
- 4
- 1