🏠 Эндиликда уйдаги “пропан” газ баллонини заправкада тўлдиролмайсиз Пропан заправкалари энди ошхонада ишлатиладиган уй газ баллонларига газ қуйиб бериши мумкин эмас. Бу тақиқ янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилди. Машинангизга эса газни аввалгидек заправкада қуйдираверасиз, бу ўзгариш фақат уй баллонларига тегишли. Қоидани бузган заправкага 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жарима солинади. Мақсад — ёнғин ва портлашларнинг олдини олиш. Уй баллонига газни Ҳудудгаз орқали олиш керак. Бунинг учун my.gov.uz ёки Давлат хизматлари марказига ариза берилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 258
- 67
- 34
- 14
- 5
- 4
- 4
- 4
- 3
- 1