#Диққат ❗Суюлтирилган газ нархи белгиланди: эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўланади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 602-сон қарори билан аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди. 2026 йил 15 ноябрдан ҚҚС билан ҳар бир килограмм учун: аҳоли учун чакана сотиш нархи: 5 000 сўм; “LPG-Trade” МЧЖнинг аҳолига етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх: 1 300 сўм. Компенсация миқдори: 2030 йил 1 январгача ҳар бир килограмм учун 3 000 сўм, лекин бир ойда 20 килограммдан ошмаган миқдорга тўланади. Компенсация кимларга берилади: Ижтимоий реестрга киритилган оилалар; реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича реестрдаги оилалар мезонларига мос ва жон бошига ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмайдиган оилалар; етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар. Қаерга мурожаат қилинади: Давлат хизматлари маркази ёки “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази; маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим; Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси. Хизмат учун йиғим олинмайди. Компенсация ижтимоий картага ўтказилади. Рад этиш асослари: оила компенсация олувчилар тоифасига мос келмаса ёки ариза берилган ойда суюлтирилган газ харид қилинмаган бўлса. Бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди. Тўловнинг давом этиши: оила газ харид қилгани аниқланса ва рад этиш асослари бўлмаса, тўлов кейинги ойлар учун алоҳида мурожаатсиз давом этади. Реестрга киритилмаган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ариза берилган санадан бошлаб уч ойда, кейин ҳар олти ойда “маҳалла еттилиги” томонидан ўрганилади. Битта хонадонда бир нечта оила яшаса: хонадонда техник талабларга мос алоҳида ёки умумий газ плитаси ҳамда ошхона бўлса, битта кадастр рақами бўлган ҳолатда ҳам, истисно тариқасида, ҳар бир оилага алоҳида биттадан маиший газ баллон ажратилиши мумкин. Бунинг учун “маҳалла еттилиги” ва газ таъминоти ходимлари жойида ўрганиш далолатномасини расмийлаштиради. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 54
- 19
- 5
- 4
- 2