Тайинловлар: ➖ Шамсиддин Алимов тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар вазирлик тизимидаги «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган. ➖ Отабек Аманов энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. ➖Ўткирбек Каримов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. @burgutuzb
- 8
- 5
- 3