Навоий ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолисидан йиллик декларация сўралади Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида доимий рўйхатдан ўтган, 18 ёшдан катта жисмоний шахслар тажриба-синов тариқасида 2026 ва 2027 йиллардаги жами даромадлари ва харажатлари ҳақида Soliq иловаси ёки my3.soliq.uz портали орқали декларация топширади – ҳукумат қарори билан бунинг тартиби белгиланди. Декларация шахснинг вазирлик ва идоралар базаларидан йиғилган даромад ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар (шу жумладан Soliq иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклар) асосида автоматик шакллантирилади. Солиқ тўловчи бу маълумотларга қўшимча киритиши ёки ўзгариш киритмасдан тасдиқлаши мумкин. Декларация натижасида аниқлаштирилган солиқ базасига ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланмайди. 👉 https://kun.uz/kr/69477644 Kun.uz расмий канали
- 444
- 228
- 116
- 55
- 36
- 25
- 9