#ДИҚҚАТ БАЛИҚЧИДА ЎзЛиДеПНИНГ ЯНГИ ДАСТУРИГА ТАКЛИФЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Балиқчи туманидаги IT марказида ўтган ЎзЛиДеП конференциясида тадбиркорлар, ёшлар, хотин-қизлар, ишчи-ходимлар, ўқитувчи ва шифокорлар манфаатларини партиянинг янги Сиёсий дастурида акс эттириш масалалари муҳокама қилинди. Тумандаги 75 та бошланғич партия ташкилоти 13 275 нафар аъзони бирлаштиради. Депутат Дилрабо Исомиддинова тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш билан бирга, турли соҳа вакилларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда фаол қатнашиш зарурлигини таъкидлади. «Партиянинг кучлилиги фақат аъзолари сони билан эмас, инсонлар ишончини қозониши ва уларнинг муаммолари ечими учун қилаётган ҳаракати билан белгиланади», — деди у. Конференцияда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда вилоят конференциясига делегатлар сайлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Билдирилган таклифлар вилоят партия Кенгаши конференциясида умумлаштирилиб, навбатдаги Конгресс муҳокамасига киритилади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 116
- 30
- 12
- 6
- 3
- 1