8 йилга қамалган Одилхон қори озодликка чиққани айтилмоқда Бугун, 12 октябрь куни Наманган вилояти судида унинг иши апелляция тартибида кўриб чиқилди. Суд қарорига асосан Одилхон қори суд залидан озод этилди. Эслатиб ўтамиз, у июль ойида ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатлар билан боғлиқ жиноятларда айбли деб топилиб, 8 йилга қамалган эди. Одилхон қори Исмоилов аввал Тошкентдаги бир қатор йирик масжидларда, жумладан, «Кўкча» масжидида имомлик қилган. @burgutuzb
- 90
- 17
- 8
- 6