Расман: Энди пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳалари реклама деб ҳисобланмайди. Тадбиркорнинг ўзи фаолият юритаётган бино ёки иншоот ташқи қисмига жойлаштирган номи ва фаолият тури ҳақидаги ахборот, жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси ташқи реклама объекти ҳисобланмайди. Энди бундай пешлавҳалар учун реклама жойи паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 90
- 68
- 26
- 8
- 4
- 3