#Тезкор ☄️☄️☄️Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди: ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди Бугун, 25 октябрь куни соат 22:44 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,4 магнитудали зилзила юз берди. Ер ости силкинишлари чуқурлиги 149 кмни ташкил этди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила тўлқинлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам қайд этилди: Сурхондарё вилоятида: 2 балл (эпицентрдан 344 км); Фарғона вилоятида: 2 балл (465 км); Қашқадарё вилоятида: 2 балл (539 км). Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 577 км жануби-шарқда жойлашган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 24
- 23
- 7
- 4
- 1