Тошкентнинг асосий кўчаларида ҳарбий бўлинмаларнинг байроқ билан пиёда юришлари ўтказилади 18 ноябр куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида ҳарбий бўлинмаларнинг давлат байроғи билан намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. Ҳарбий бўлинмаларнинг пиёда юришлари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида соат 11:00 да кўргазмали чиқишлар билан бошланади. Ҳарбий бўлинмалар «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидан йўлга чиқиб, Ўзбекистон давлат табиат музейи – Чорсу бозори – Тошкент цирки – Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Фурқат кўчаси йўналиши бўйлаб ҳаракатланади ҳамда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонигача етиб боради. @burgutuzb
- 8
- 7
- 5