1 200 дан ортиқ сохта “права” иши: 3 ўлим, 6 жароҳат ва мингдан ортиқ қоидабузарлик 2023-2025 йилларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги давлат хизматлари марказлари орқали сохта ҳужжатларга асосан мингдан ортиқ одамга ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, терговни Бош прокуратура ўтказган. Иш хамирдан қил суғургани каби осон кечган: ҳатто имтиҳондан йиқилганлар давлат хизматлари марказига келиб, 10-15 дақиқада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб чиқиб кетган. Афсуски, сохта "права" олганларнинг 455 нафари 1305 марта қоида бузган, 9 нафари эса ЙТҲ содир этган. Оқибатда 6 киши жароҳатланиб, 3 киши ҳалок бўлган. Бу ишни кимлар қандай амалга оширилган? Мақола мазкур жиноят тафсилотлари ҳақида. 👉 https://kun.uz/kr/98131811 Kun.uz расмий канали
- 346
- 130
- 64
- 62
- 29
- 9
- 8