Канберрада менга ёқадиган нарсалардан бири — бола тарбияси фақат оиланинг хусусий иши сифатида қаралмаслиги. Масалан, деярли ҳар бир туманда жамоат кутубхонаси бор ва унинг ичида болалар учун алоҳида ўйин майдончаси ҳамда турли ёшдаги болаларга мўлжалланган китоблар бўлими мавжуд. Бу ерда хафтада 2 марта болаларнинг ёшига қараб (0-3 ва 3-5) эртак терапиялари, қўшиқ ва рақс жамоат ўйинлари ташкил қилинади. Ҳафтада бир марта шаҳар ҳукумати ҳам болалар ва оналар учун махсус бепул ўйин машғулотлари ташкил қилиб, боланинг ривожланишига ёрдам берадиган турли ўйинчоқ ва воситаларни олиб келишади. Буни барчаси текин ва бу учун "биз ижтимоий давлатмиз" деган шиор ҳам ўйлаб топишмаган. Буларнинг энг катта фойдаси декретдаги она учун бола билан уйда кун ўтказишдан кўра, бола билан кўпроқ табиат қўйнига чиқиб, бошқа оналар билан ижтимоийлашиш имкониятини беради. Яъни, бу ерда давлат фақат болага хизмат кўрсатмаяпти — бола тарбиялаётган ота-онанинг ижтимоий ҳаётини ҳам қўллаб-қувватлайди. 👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
- 185
- 133
- 24
- 7
- 4
- 1