Google Pay Ўзбекистонда расман ишга тушди 19 октябрдан бошлаб Google Pay тўлов хизмати Ўзбекистонда расман ишга тушди. Бу ҳақда Google Cloud вакили Марчин Красуски маълум қилди. Эндиликда Android смартфон эгалари банк карталарини Google Wallet иловасига улаб, NFC орқали дўконларда телефон билан тўлов қилишлари мумкин. Бироқ хизмат ҳозирча барча банк карталарида ишламайди. Ҳар бир банк ўз карталари учун Google Pay қўллаб-қувватлашини алоҳида йўлга қўйиши керак. Шунингдек, Google Pay орқали хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда ҳам онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин. @burgutuzb
- 75
- 19
- 11
- 11
- 3