⚠️ Кейинги йилдан техникумларда ўқиб ҳамшира бўлиш амалиёти бекор бўлади Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади. Яъни ҳозир икки йиллик тиббиёт техникумлари фақат мана шу йил ўқувчи қабул қила олади, кейинги ўқув йилидан бошлаб: "Ҳамширалик иши" негизида "тиббий ҳамроҳлик иши" мутахассислиги; "Олий ҳамширалик иши" негизида "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади (битирувчиларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади); "Олий тиббий ҳамроҳлик иши" бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 49
- 26
- 8
- 6