#Ана_ҳолос 😳 Андижонда банк ҳодими мижозларни 3 миллиард 2 миллион сўм пулини онлайн қиморга тикиб, ютқазиб қўйди. У банкда мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларига масъул бўлган. Мижозлар ҳисобидаги пулларини ўзининг халқаро пластик картасига ўтказиб олган, ҳамда уни онлайн қиморга тикиб юборган. Талон-тарож қилинган пул миқдори 250 000 долларга тенглиги айтилган. Унинг ўзи айбини тан олган ва қилган ишидан қаттиқ афсусда эканини айтган. Ҳолат юзасидан банк ҳодимига жиноят иши қўзғатилиб, унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлар тамомланиб, иш судга юборилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 33
- 25
- 15
- 6
- 5
- 1
- 1