Президент турк компанияларини Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларда иштирок этишга чақирди Давлат раҳбари туркиялик инвесторларни Янги Тошкент қурилиши ва мамлакатимиздаги йирик инфратузилма лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди. Турк компанияларига янги шаҳарда тижорат ва турар жой мажмуалари, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасаларини барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф қилинди. Шунингдек, пулли автомобил йўллари, аэропортлар ва логистика марказларини ривожлантириш транспорт соҳасидаги истиқболли йўналишлар сифатида кўрсатилган. 👉 https://kun.uz/kr/37678358 Kun.uz расмий канали
- 459
- 163
- 97
- 35
- 17
- 12
- 6
- 2