🇵🇰 Покистон Афғонистонга авиазарбалар берди 1 октябрга ўтар кечаси Покистон Афғонистон шарқи ва жанубига зарбалар берди, оқибатда тўққиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. "Кунар вилоятидаги Чўгам ҳамда Ҳилманд вилоятидаги Сафар аҳоли пунктларидаги аҳоли хонадонлари зарбалар остида қолди. 9 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди", — деб ёзди Мужоҳид. Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг октябр ойида кескинлашган эди. Ўшанда Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Кобулга зарбалар берган ва буни “Толибон” томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчи гуруҳларга ҳужум деб атаганди. Афғонистон мудофаа вазирлиги эса “қасос амалиёти” ҳақида эълон қилганди. Томонлар бир ҳафта давомида ўзаро ҳаво зарбалари алмашди, сўнгра Қатар ва Туркия воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Сулҳга қарамай, томонлар ўртасида отишмалар давом этмоқда. 🔥 @burchakostida
Пакистан нанес удары по северо-восточной части Афганистана
Похожие посты
- 🤬 438
- 👎 94
- 👍 46
- ❤ 26
- 🙏 5
- 🕊 4
- 👍 17
- 👎 17
- 😱 6
- ❤ 3
- 💩 3
- 🤬 3
- 🤔 1