#Расмий_муносабат ⚡Тошкентда 300 нафар бола қизамиққа чалингани 10 минг нафари рўйхатга олингани хақида хабарлар тарқалди Санэпидқўмита бу борада расмий муносабат берди: Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қизамиқ касаллигига гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан зиёд шахс рўйхатга олингани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Аввало, шуни айтиш керакки, айни пайтда нафақат пойтахт, балки бутун мамлакатимизда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. Ижтимоий тармоқларда тарқалган рақамлар эса 2026 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида қайд этилган жамланма кўрсаткичдир. Шу боис мазкур рақамларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айни кундаги ҳолат сифатида талқин қилиш тўғри эмас Эътиборлиси, қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган. Шундай экан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни сўрайди. Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида 47 минг 494 нафар 1 ёшли ва 42 минг 767 нафар 6 ёшли бола КПК (қизамиқ, эпидпаротит, қизилча) вакцинаси билан эмланди. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси. Хабарни яқинларга юбориб қўямиз 👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Официальное опровержение слухов о вспышке кори в Ташкенте и данные о вакцинации
Похожие посты
- ❤ 213
- 😁 76
- 🤔 35
- 👍 25
- 🤯 12
- 🔥 10
- ❤ 72
- 👍 59
- 😁 23
- 👎 10
- 💯 3
- 🔥 3
- 🤬 273
- ❤ 55
- 👎 35
- 🤣 8
- ❤ 28
- 😢 6
- 👎 1
- ❤ 47
- 😱 34
- 💔 5
- 👍 4
- 😁 4
- 👎 3
- ❤ 14
- 🤡 12
- ❤ 35
- 😱 18
- 👍 3
- 🤣 1