⚡️⚡️ Бузғунчи кучлар ёшлар онгига таъсир кўрсатиб, уларни ўз сафларига жалб этмоқда — Шавкат Мирзиёев Президент Самарқандда ўтаётган ШҲТ Плюс биринчи экспертлар мулоқоти иштирокчиларига мурожаат йўллади. Давлат раҳбари кибермакон ёлғон ахборот тарқатиш, жамоатчилик онгини бошқариш ва ҳужумлар уюштириш майдонига айланаётганини таъкидлади. Президент террорчи ташкилотлар интернет орқали радикал ғояларни тарғиб қилаётгани, янги тарафдорларни ёллаётгани ва айниқса, ёшларни ўз сафларига жалб этаётганидан хавотир билдирди. «Ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 156
- 102
- 33
- 16
- 15
- 10
- 4
- 2
- 1