Орзудаги иш: Антарктидада пингвин санаш учун ходимлар қидирилмоқда Британиянинг UK Antarctic Heritage Trust фонди Антарктидадаги Порт-Локрой станциясида ишлаш учун ходимлар изламоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Ойлик маош 2500 еврогача, иш муддати эса 6 ойни ташкил этади. Ходимлар пингвинларнинг уялари ва тухумларини санаш, колонияларни кузатиш, сайёҳларни кутиб олиш, музей, сувенирлар дўкони ва дунёнинг энг жанубий почта бўлимида ишлаш билан шуғулланади. Аммо шароитлар анча оғир: станцияда сув қувури, мобил алоқа ва тиббий ёрдам йўқ. Ходимлар одатда ҳафтасига бир марта душ қабул қилади, 14–15 даражали умумий ётоқхонада яшайди. Шунингдек, оғир юкларни ташиш ва қор тозалаш ҳам уларнинг вазифасига киради. Ташкилот турар жой, овқат ва иссиқ кийим билан таъминлайди. Номзодлар камида 18 ёшда бўлиши керак. Илмий маълумот талаб этилмайди, аммо яхши жисмоний тайёргарлик зарур. @burgutuzb
- 80
- 18
- 13
- 12