Антарктидада пингвин санашга ходимлар қидириляпти. Ойлик — 33 млн сўмгача Антарктиданинг Гоудиэр оролида жойлашган Порт-Локрой тадқиқот станциясида ишлаш учун янги ходимлар изланяпти. Ойлик маош — 1449 фунтдан 2 096 фунтгача ёки 23 млн сўмдан 33,3 млн сўмгача. Иш давомийлиги 5 ой. Танлаб олинган ходимлар пингвинларни санаш, почта бўлимида хизмат кўрсатиш ҳамда музей ва сувенирлар дўкони фаолиятини юритиш билан шуғулланади. 👉 https://kun.uz/kr/15682854 Kun.uz расмий канали
- 909
- 428
- 323
- 37
- 22
- 19
- 12
- 11