Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар билан қўлга олинди Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, мансабдор ҳокимлик балансидаги ерни Давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали савдога чиқариб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида ҳоким ўринбосари сўралган пулни олаётган вақтда ушланган. @burgutuzb
- 34
- 9
- 6
- 3
- 1